Language:

Поиск

Ўқ отиш. Ёшларимиз Осиё чемпионатида яна 2 та медалга сазовор бўлишди

  • Share this:
post-title

Кореяда ўтаётган ўқ отиш спорти бўйича Осиё чемпионатининг навбатдаги баҳслари ҳам Ўзбекистон терма жамоаси учун сермаҳсул ўтди. Бугун ҳамюртларимиз икки йўналишда шоҳсупага кўтарилишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

10 метрга тўппончадан отиш дастури жамоамизнинг энг кучли йўналишига айланиб бормоқда. Кеча Вениамин Никитин U18 тоифасида кумуш медални қўлга киритган бўлса, бугун Муҳаммад Камалов U20 тоифасида бронза медали билан тақдирланди.

1-ўрин Самрат Рана (Ҳиндистон)
2-ўринСагар Данги (Ҳиндистон)
3-ўринМуҳаммад Камалов (Ўзбекистон)

Шунингдек, Вениамин Никитин, Содиқжон Абдуллаев ҳамда Муҳаммадюсуф Ҳайдаровдан иборат трио ўсмирлар ўртасидаги жамоавий дастурда бронза медали соҳибига айланишди.

1-ўрин Ҳиндистон
2-ўрин Корея Республикаси
3-ўрин Ўзбекистон

Манба: sports.uz

Bahrom Parpiyev

Bahrom Parpiyev

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Animi autem blanditiis deleniti inventore porro quidem rem suscipit voluptatibus! Aut illum libero, praesentium quis quod rerum sint? Ducimus iure nulla totam!