— Тасаввур қил: ЖЧ-2022 финалида Португалия ва Аргентина ўйнаяпти. Иккалангиз дублга эришдингиз. Ҳисоб 2:2. 90+4-дақиқада сен 3-голни урасан ва жамоа турнирни ютади. Шундай орзуйинг борми?
— Бу ҳатто орзу учун ҳам ўта яхши. Ўша голни бошқа футболчи урса ҳам, бу муҳим эмас — ҳатто дарвозабон тўп киритсин — мен дунёдаги энг бахтли одам бўламан.
Сен айтаётган нарса амалга ошса, мен дарҳол фаолиятимни якунлайман. 100 фоиз.
Месси? У ҳақда фақат яхши гапларни айтишим мумкин. У футбол учун ҳамма нарса қилади.
— Лео сен ўзингиздан бошқа кўрган футболчилар ичида энг яхшисими?
— Ўйлашимча, ҳа. У, Зидан...
— У билан қачондир кечки овқатни бирга қилганмисизлар?
— Ҳеч қачон.
— Истайсанми?
— Нега йўқ? Мен одамлар билан учрашишни, фикр алмашишни, янги нарсаларни ўрганишни яхши кўраман. Буни осонлик билан қилардим. Нимага йўқ?
***
«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду бош мураббий Эрик тен Ҳагни ҳурматсизликда айблади.
«Яхши, сен мени фаолиятимга ҳурмат туфайли «Манчестер Сити»га қарши ўйинда қўймайсан, аммо «Тоттенхэм»га қарши 3 дақиқага туширмоқчисан. Бу маъносиз.
Мен буни баҳона деб ҳисоблайман. Уни танқид қилишни хоҳламайман. У бошқача фикрда бўлиши мумкин. У жамоага энг яхши деб ҳисоблаган футболчиларни танлайди.
Тен Ҳаг мени муносиб даражада ҳурмат қилмайди. Шундай. «Тоттенҳэм»га қарши ўйинда кийиниш хонасига йўл олганимнинг сабаби шу бўлса керак.
Мураббийнинг мени 3 дақиқага туширишга ҳаққи йўқ. Кечирасиз, мен бундай футболчи эмасман. Жамоага нима бера олишимни биламан», — деди 37 ёшли португал Пирс Морганга берган интервьюсида.
tribuna.uz таржимаси