Почеттино ва «Челси» ўртасида икки йиллик шартнома имзоланиб, келишувни яна бир йилга узайтириш банди ҳам киритилган.
Клуб Грэм Поттерни истеъфога чиқаргач, мавсум якунига қадар «Челси»да бош мураббий вазифасини бажарувчи сифатида Фрэнк Лэмпард фаолият юритди. Бу ўзгаришга қарамай, «Челси» мавсумни 12-ўринда якунлади. Бу сўнгги 29 йил ичида клубнинг энг ёмон натижаси.
Почеттинонинг сўнгги иш жойи «ПСЖ» бўлиб, у Париж клубидан 2022 йилнинг ёзида истеъфога чиқарилганди. Бунгача у «Тоттенхэм»га 5 йилдан ортиқ мураббийлик қилган.