Language:

Поиск

Париж-2024 машъаласининг тақдимоти ўтказилди

  • Share this:
post-title

Олимпия машъаласи ҳар бир Ўйинларнинг ажралмас қисмларидан бўлиб, Париж-2024 Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг ташкилий қўмитаси бўлажак мусобақанинг мазкур рамзини намойиш қилди. Мезбонлар машъала дизайнини яратишда қуйидаги 3 йўналишга катта аҳамият қаратишган: тенглик, сув ва тинчлик.

1. Машъала 2 қисмдан иборат бўлиб, устки ва остки томонлари айни бир хил узунликда. Шунингдек, бу тушунча гендер тенгликни ҳам англатиб, Олимпиадалар тарихида айнан Париж-2024 да эркак ва аёл атлетларнинг сони тенг миқдорга келтирилганига ҳам ишора қилинади.

2. Режага кўра, машъала эстафетаси Ўрта Ер денгизи атрофидаги кўплаб ҳудудларни ўз ичига олади. Қолаверса, сув инсоният учун тириклик рамзи. Бошқа бир жиҳатдан, мусобақа очилиш маросими илк бор Сена дарёсида, яъни сув устида ўтказилишига ҳам ишорани учратиш мумкин.

3. Шубҳасиз, Олимпия ўйинлари – бу тинчлик рамзи. Ҳар бир Ўйинлар давомида ташкилий қўмита бу йўналишни турли рамзлар билан ифодалашга уринади. Бу машъала ҳам Ер юзидаги инсонлар ва миллатларни ушбу ғоя остида бирлаштиришини ифодалайди.

Эслатиб ўтамиз, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари келаси йилнинг 26 июль - 11 август кунлари бўлиб ўтади.

aed5ce890344b7d1d7ab09a4ac19099c.jpg

Манба: МОҚ

Bahrom Parpiyev

Bahrom Parpiyev

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Animi autem blanditiis deleniti inventore porro quidem rem suscipit voluptatibus! Aut illum libero, praesentium quis quod rerum sint? Ducimus iure nulla totam!