Жорий йилнинг 17-25 май кунлари Япониянинг Кобе шаҳри мезбонлик қилган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, 103 мамлакат орасида 3-ўринни эгаллаган терма жамоамиз аъзолари бугун юртимизга қайтиб келишди.
Матонатли пара атлетларимиз Тошкент халқаро аеропортида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раҳбарияти, оммавий ахборот воситалари ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари ва оила аъзолари томонидан катта тантана билан кутиб олинди.
Жаҳон чемпионатида ғолиб ва совриндор бўлган пара атлетларимиз билан яна бир бор таништириб ўтамиз:
Олтин
Қудратуллахон Маъруфхўжаев – ядро улоқтириш
Қудратуллахон Маъруфхўжаев – диск улоқтириш
Хусниддин Норбеков – ядро улоқтириш
Нурхон Қурбонова – найза улоқтириш
Асила Мирзаёрова – узунликка сакраш
Ёқутхон Холбекова – узунликка сакраш
Сафия Бурханова – ядро улоқтириш
Кумуш
Бобуржон Омонов – ядро улоқтириш
Дилафруз Аҳмадхонова – ядро улоқтириш
Кубаро Ҳакимова – ядро улоқтириш
Моҳигул Ҳамдамова – диск улоқтириш
Бронза
Маъруфжон Муродуллоев – 400 метрга югуриш
Нурхон Қурбонова – ядро улоқтириш