Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида пара сузиш бўйича бўлиб ўтаётган Қоҳира очиқ чемпионатидан хушхабарлар келиши давом этади.
Эркаклар ўртасида S6 классида эркаклар ўртасида 50 метрга баттерфляй усулда сузиш баҳсларида ҳамюртимиз Сардор Бахтиёров 37.63 сония натижа билан маррага биринчи бўлиб етиб келди ва кумуш медалга сазовор бўлди.
Таъкидлаш керакки, бу спортчимизнинг мусобақадаги иккинчи медали бўлди. У бундан олдин 100 метрга эркин усулда сузиш баҳсларида кумуш медални қўлга киритган эди.
Шунингдек, аёллар S6 классида 50 метрга баттерфляй усулда сузиш баҳсларида яна бир ҳамюртимиз Азизахон Каримова 1 дақиқа 23 сония натижа билан навбатдаги олтин медални делегациямиз ҳисобига қўштириб қўйди.
Манба: sports.uz