Мусобақанинг дастлабки кунида 3 нафар ҳамюртимиз шохсупадан жой олди. Жумладан, эркаклар ўртасида -59 кг вазн тоифасида Одилжон Якубов 2 та кумуш, аёллар ўртасида -50 кг вазн тоифасида Дурдона Тўрвева 2 та олтин ва ҳудди шу вазн тоифасида яна бир ҳамюртимиз Дилдора Нуриллоева эса 1 та кумуш медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Бугун мусобақанинг иккинчи кунида эркаклар ўртасида -80 кг вазн тоифасида Шерали Аҳмадалиев ҳамда аёллар ўртасида -45 кг вазн тоифасида Ақида Ахтамова юртимиз шарафини ҳимоя қилади. Уларга ҳам омад ёр бўлишини тилаб қоламиз!
Манба: sports.uz