Тошкентда от спортининг конкур йўналиши бўйича анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Узбекистан Глобал Тоур-2024” мусобақасининг учинчи босқич беллашувлари ортда қолди. Чавандозларнинг бу галги чиқишлари ҳам кўплаб мухлисларда катта таассурот қолдирди. Шиддатли руҳда ўтган баҳслар якунида ўз йўналишида ғалаба қозонган спортчилар:
95 см (тўсиқ баландлиги):
Лочин Тоҳиржонов (“Кратом” лақабли отда)
105 см:
Фирдавсбек Давронбеков (“Бакарбони Г”)
110 см:
Анна Сигидина (“Элис Г”)
115 см:
Алишер Эркинов (“Этос”)
120 см:
Иброҳим Йўлдошев (“Париж”)
135 см:
Алишер Эркинов (“Кулденсер”)