3-6 октябр кунлари Эстония пойтахти Таллин шаҳрида от спортининг конкур йўналишида CSI2*-W, CSIU25-A, CSIYH1* туркумидаги халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Манбага кўра, ушбу мусобақада дунёнинг энг кучли чавандозлари қаторида Ўзбекистон терма жамоасининг вакиллари ҳам иштирок этишди. Мусобақада спортчиларимиз ҳам юқори натижаларни кўрсатишди.
Жумладан, тўсиқ баландлиги 140 см бўлган маршрутда Абдураҳмон Абдуллаев Otto van de Achterhoek лақабли отда 1-ўринни қўлга киритган бўлса, кучли учликни Matts V.G лақабли оти билан Бекзод Қурбонов якунлаб берди. Шунингдек, Бекзод Қурбонов “6 тўсиқ” йўналишида, Абдураҳмон Абдуллаев эса 145 см.лик маршрутда совриндорлар қаторидан жой олишди.
Мусобақанинг сўнгги куни ўтказилган тўсиқлар баландлиги 150 см бўлган Гран-при баҳсларида Абдураҳмон Абдуллаев кумуш медални қўлга киритди.