От спортини мамлакатимиз бўйлаб янада ривожлантириш мақсадида вилоятларда ҳам турли мусобақалар ўтказиб келинмоқда. Жумладан, Бухоро вилоятидаги Миллий гвардия чавандозлар мактабида уч кураш йўналиши бўйича мамлакат чемпионати бўлиб ўтди.
Унда пойтахтимиз, шунингдек, Бухоро, Тошкент, Қашқадарё, Андижон, Бухоро, Фарғона ва Самарқанд вилоятларидан моҳир чавандозлар ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Мусобақа ғолиб ва совриндорлари билан танишинг:
Узун масофа:
1. Арина Даминова, “Гарпус” лақабли отда (Тошкент ш.)
2. Максим Дварянски, “Чаман” (Тошкент ш.)
3. Илёс Абдураҳмонов, “Салист” (Тошкент ш.)
Қисқа масофа:
1. Тимур Гулямов, “Гудмон” (Бухоро)
2. Санжар Раҳимов, “Арестакрат” (Бухоро)
3. Ҳусан Давлатов, “Барон-17” (Фарғона)
Манба: МОҚ