Language:

Поиск

Оғир атлетика. Наврўз Олимпиадасида 3 нафар вакилимиз совридор бўлди!

  • Share this:
post-title

Ўзбекистонлик спортчи қизлар Эроннинг Теҳрон шаҳрида ўтказилаётган 1-Халқаро Наврўз Олимпиадасида иштирок этаётгани ҳақида маълум қилган эдик. Бугун оғир атлетикачиларимиз мусобақада 3 та медалга сазовор бўлишди.

МОҚ матбуот хизматининг хабар беришича, Нигора Абдуллаева -55 кг, Турсуной Жабборова +81 кг вазн тоифасида олтин, Ригина Адашбаева эса -81 кг тоифасида бронза медалини қўлга киритишди. Рақамларга тўхталадиган бўлсак, Абдуллаева икки кураш бўйича 180 (80+100) кг, Жабборова 240 (105+135) кг натижа кўрсатди. Адашбаева эса 215 (100+115) кг тошни бўйсундирди. Шунингдек, Севинчой Комилова (-71 кг) 192 (87+105) кг билан тўртинчи поғонани эгаллади.

Манба: sports.uz

Bahrom Parpiyev

Bahrom Parpiyev

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Animi autem blanditiis deleniti inventore porro quidem rem suscipit voluptatibus! Aut illum libero, praesentium quis quod rerum sint? Ducimus iure nulla totam!