Language:

Поиск

Оғир атлетика. Колумбияда жаҳон чемпионати старт олмоқда

  • Share this:
post-title

Колумбиянинг Богота шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати старт олади. Мусобақа Париж-2024 Олимпия ўйинлари йўлида катта рейтинг очколарини тақдим қилади. Шу боис, унда барча терма жамоалар асосий таркиби билан қатнашмоқда. 

Чемпионатда 93 давлатдан 537 нафар спортчи рўйхатдан ўтказилган. Хусусан, Ўзбекистон терма жамоаси 10 нафар (7 нафар эркак ва 3 нафар аёл) атлет билан қатнашади. Қайд этиш жоиз, даставвал таркибга 11 нафар спортчи жалб этилган эди. Бироқ -89 кг вазн тоифасида иштирок этиши кутилган Сарварбек Зафаржонов жароҳатидан тўлиқ фориғ бўла олмади. Шу боис у Туркия йиғинидан сўнг Тошкентга қайтадиган бўлди. Жамоа эса бир неча соат аввал Истанбулдан Боготага йўл олди. Мусобақада қатнашадиган спортчиларимизнинг тўлиқ таркиби қуйидагича кўриниш олди:

-67 кг: Адҳамжон Эргашев (“А” гуруҳи)
-67 кг: Достон Ёқубов (“А” гуруҳи)
-81 кг: Оғабек Тўхтаев (“В” гуруҳи)
-81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров (“А” гуруҳи)
-102 кг: Шарофиддин Амриддинов (“В” гуруҳи)
-109 кг: Руслан Нурудинов (“А” гуруҳи)
+109 кг: Акбар Жўраев (“А” гуруҳи)
-55 кг: Нигора Абдуллаева (“А” гуруҳи)
-81 кг: Ригина Адашбаева (“В” гуруҳи)
-87 кг: Турсуной Жабборова (“А” гуруҳи)

Чемпионат давомида ҳар бир атлетимизнинг чиқиши катта қизиқиш билан кузатиб борилиши аниқ. Сиз ҳам ҳамюртларимизнинг иштирокига қизиқаётган бўлсангиз, ушбу маълумотлар орқали улар қатнашадиган вақтни белгилаб олинг:

8 декабрь: Нигора Абдуллаева (05:00, Тошкент вақти билан)
10 декабрь: Адҳамжон Эргашев ва Достон Ёқубов (02:30)
11 декабрь: Оғабек Тўхтаев (21:30),
12 декабрь: Муҳаммадқодир Тоштемиров (02:30)
13 декабрь: Шарофиддин Амриддинов (21:30)
15 декабрь: Ригина Адашбаева (02:00)
15 декабрь: Турсуной Жабборова (05:00)
16 декабрь: Руслан Нурудинов (05:00)
17 декабрь: Акбар Жўраев (02:30)

Манба: МОҚ

Bahrom Parpiyev

Bahrom Parpiyev

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Animi autem blanditiis deleniti inventore porro quidem rem suscipit voluptatibus! Aut illum libero, praesentium quis quod rerum sint? Ducimus iure nulla totam!