Нью-Дели мезбонлик қилаётган оғир атлетика бўйича қитъа биринчилигининг -64 кг вазн тоифасида кечган баҳсларида Мадинабону Жўраева ва Асалхон Ражабова юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди.
Ёшлар тоифасида қатнашган Жўраева даст кўтаришда 85 кг, силтаб кўтаришда 105 кг ҳамда иккикурашда 190 кг билан барча дастурда 3-ўрнини эгаллади. Ўсмир қизлар баҳсида эса Ражабова даст кўтарсиш машқини 77 кг билан якунлаб, ушбу дастурда бронза медалини қўлга киритди. Спортчимиз силтаб кўтаришда 90 кг ва икки кураш натижасига кўра 167 кг билан 5-ўриндан жой олди.
Манба: МОҚ