Таълим тизими, унинг сифати, лицензия олган мураббийлар салоҳияти ҳақида гапирмаймиз, фақатгина рўйхат сўраяпмиз, холос.
***
- Андижон вилояти раҳбариятидан асосий жамоани Туркияга жўнатишдан кўра, ваъдаларни вақтида бажариш ҳамда мавжуд қарздорликни бартараф этиш масаласини биринчи галда кўриб чиқишни сўраймиз. Бу масалани камида эллигинчи марта сўрашга тўғри келаётгани учун очиқ айтиш тўғрироқ деган қарорга келдик.
***
- Лига ОФК лицензиялаш жараёнига диққат билан ёндашиши сир эмас. Эндиликда Биринчи лига клубларини ҳам лицензиялаш жараёнига жалб қилишга яқинмиз. Расмда эса ОФК лицензияси учун 2021 йили қайси мамлакатнинг нечта клуби даъвогар бўлгани апельсин рангида, шулардан қанчаси ҳужжат олгани денгиз рангида кўрсатилган. Биз даъвогарлар сони бўйича қитъада иккинчи, лицензия олган клублар сони бўйича эса учинчи бўлганмиз. Япониянинг 3та лигасида иштирок этадиган 55та клуб ОФК лицензиялашида иштирок этган ва шуларнинг 54таси ҳужжат олган. Бу фантастик натижа. Жанубий Кореянинг 18та клуби талаб билан чиққан ва барчаси лицензия олган, бу ҳам ажойиб натижа. Биздан эса 22та клубнинг 12таси муваффақиятга эришди. 2023 йили 25та клуб даъвогар бўлиши кўзда тутилган, натижа эса умид қиламизки, 12тадан ошиқроқ бўлади.
P.S. Клубларнинг таъсис ҳужжатларига ёзиб қўйилган профессионал сўзига ишонманг, бу қуруқ гапдан бошқаси эмас. Ҳақиқий профессионал клуб - бизнинг мезонларга кўра, ОФК лицензиясини қўлга киритгани.
***
- Миржалол Қосимов ёки Рўзиқул Бердиев имкониятлари ҳақида етарлича тасаввурга эгамиз. 2022 йилги мавсумда яна бир қатор мураббийлар салоҳияти билан янада яқинроқ танишдик IMHO:
Максим Шацких
Темур Кападзе
Иван Бошкович
Виталий Левченко
Луисма Эрнандес
Анхель Лопес
Руслан Аҳмедов.
***
- «Сурхон» клубининг янги раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди. Улар жамоа шакллантиришга, Лига клубга ёрдам беришга тайёр. Барча масала Сурхондарё вилояти ҳокимлигида қолди. Топшириқ ижросининг бажарилиши кечикяпти. Трансферлар ойнаси ёпилишига эса бир ойдан кам вақт қолган.
Диёр ИМОМХЎЖАЕВ