Кеча, яъни 19 январь куни оқшоммда «Masters» гуруҳида ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов жаҳон рейтинги етакчиси Магнус Карлсенга қарши дона сурди. Ҳамюртимиз гарчи қора доналарда ўйнаган бўлса ҳам, классик шахматда 6 соатдан ортиқ давом этган баҳсда норвегиялик шахматчи устидан ғалаба қозонди.
Шундай қилиб, гроссмастеримиз 2800+ энг юқори рейтингдаги шахматчини қора доналарда ютган илк шахматчи бўлиб тарихга кирди ва «Tata Steel Chess-2023» турнирида гуруҳ етакчисига айланиб олди.