Мукофот жамғармаси 100 минг долларни ташкил этган турнирда ҳамюртимиз Нигина Абдураимова ҳам иштирок этяпти. Мамлакатимизнинг биринчи ракеткаси яккаликнинг 1/16 финалида россиялик Мария Тимофеевага қарши кортга чиқди ва кутилмаганда қаршиликсиз - 1/6, 1/6 ҳисобларида имкониятни бой берди.
Таққослаш учун, турнирда 6-рақам остида сараланган Абдураимова WTA рейтингида 170, асосий тўрга саралаш баҳслари орқали етиб келган Тимофеева эса 331-ўринни эгаллаб турибди. Бугун Нигина жуфтлик учрашувида кортга чиқади.
Манба : olamsport.com