Профессионал теннисчилар ассоциацияси (ATP) мавсум якунларини сарҳисоб қилишда давом этмоқда.
Хусусан, "Мухлислар ёқимтойи-2022" номинацияси ғолиби сифатида Рафаэль Надаль эътироф этилди. Испаниялик теннис юлдузи фаолиятида илк бор ушбу мукофот соҳибига айланди. Рафа 2022 йилда иккита "Катта Дубулға" турнирлари - Australian Open ва "Ролан Гаррос" бош совринини қўлга киритди.
"Ўзимда йўқ бахтиёрман. Раҳмат айтиш учун сўз топа олмаяпман. Қайси шаҳардаги турнирга бормай, у ерда мухлислар томонидан яхшигина қўллаб-қувватловни қабул қилиб олдим. 2023 йилги мавсумни сабрсизлик билан кутяпман", - дея Надалнинг сўзларини келтиради ATP матбуот хизмати.
Манба: gotennis