Language:

Поиск

Муроджонда ғалаба ва  энди у яна ченмпионликга даъвогарлик қилади

  • Share this:
post-title

Аризона штатида ташкил этилган бокс оқшомида ҳамюртимиз мексикалик Кевин Гонсалесга қарши рингга кўтарилди. 12 раунд этиб белгиланган жанг муддатидан олдин якунланди. Х айриятки,  6-раундда Муроджон рақибини икки маротаба нокдаун ҳолатига туширди. 8-раундга келиб яна бир нокдаун қайд этилди ва шундан сўнг  наманганлик боксчи босимни давом эттирди. Шундан сўнг рефери жангни тўхтатиб, техник нокаут қайд этди. Ҳамюртимиз навбатдаги ғалабани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Шу тариқа, Муроджон яна камарлар учун даъвогарга айланиб олди. Энди у Наое Иноуэ - Марлон Тапалес жанги ғолибига қарши мутлақ чемпионлик учун рингга кўтарилиши мумкин.

Айтганча, чустлик боксчимиз у шбу жангдан сўнг у ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Илк навбатда Яратгандан миннатдорман. Жангга тайёргарлик узоқ бўлди. Жамоам, мураббийларим, промоутерим Эдди Хирнга миннатдорчилик билдираман. 

Жангга яхши тайёргарлик кўрдим. Оғир машғулотлар бўлди ва натижа кўрсата олдик. 

Мен қайтдим. Кучли ва ақлли, тезкор бўлиб қайтдим. Ўзимни кўрсатишни, ким яхши эканлигини, ким чемпион эканлигини кўрсатишни истагандим. Мен чемпионман.

Мағлубят мени янада кучли қилди.

Мен камаримни қайтариб оламан. Исталган рақибга қарши жанг қилишга тайёрман. У менинг камарларим. Шунчаки манзилни айтинг ", - деди Аҳмадалиев. 

 

Bahrom Parpiyev

Bahrom Parpiyev

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Animi autem blanditiis deleniti inventore porro quidem rem suscipit voluptatibus! Aut illum libero, praesentium quis quod rerum sint? Ducimus iure nulla totam!