Маҳмуд Мурадов Лондондаги ғалабасидан сўнг рейтингнинг 29-поғонасини эгаллаб турибди. Нурсултон Рўзибоев эса 30-поғонада жойлашди. Рўзибоев бразилиялик рақибини нокаутга учратганидан кейин рейтингда 108 поғона юқорилаб, 29-ўринда қайд этилганди.
Ҳар икки аралаш яккакураш устамиз UFC промоушенидаги сўнгги жангларида рақибларини мағлубиятга учратишган эди.
***
Айтганча, Маҳмуд Муродов ўрта вазн тоифасида энг кўп тейкдаун амалга оширган спортчига айланди. Бу борада у UFC'да кучли бешликка кириб олди.У Брайан Барберенага қарши жангда 13 марта тейкдаун амалга оширди.
Промоушенда умумий ҳисобда Хабиб Нурмагомедов бу борада рекордчи ҳисобланади. Хабиб А.Трухильога қарши жангда рақибини 21 марта қулатган.