Маълумки, Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида ҳаваскор ММА бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Турнирнинг 2-куни якунланди. Бугунги дастурда 16-17 ёш тоифасида 2 нафар вакилимиз ўзи жангларини ўтказди ва ҳар иккиси кумуш медални қўлга киритди.
61 кг вазнда Ахаджон Анваров финалда мезбонлар вакилига кичик ҳисобда имкониятни бой бериб, 2-ўринни эгаллаган бўлса, 83,9 кгда Абдулазиз Абдусатторов ҳам шоҳсупанинг 2 - поғонасидан ўрин олди. Эртадан, 18-20 ва 21 ёшдан катталар ўртасида баҳслар бошланади.
Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг!