Якшанба куни Мексика чемпионатининг 13-туридан ўрин олган «Америка» — «Леон» баҳсида (2:2) бош ҳакам Фернандо Эрнандес рақибнинг голига норозилик билдирган «Леон» футболчиси Лукас Ромерога тиззаси билан зарба берди.
Мексика футбол федерацияси воқеа юзасидан тергов бошланганини эълон қилди. Футболчига нисбатан жисмоний зўравонлик учун ҳакам 15тагача ўйинга дисквалификация қилинади, Шунингдек, унга 3 мингдан 51,8 минг Мексика песосигача (166 дан 2867 долларгача) жарима белгиланади.
Кейинроқ ҳакам ижтимоий тармоқ орқали узр сўради.
«Мухлислардан ва жамоадан, шунингдек, Лукас Ромеродан узр сўрайман. Ўз айбимни биламан ва тартиб-интизом қўмитасининг ҳар қандай қарорини қабул қиламан», — деб ёзди Эрнандес «инстаграм»даги саҳифасида.
Қайд этилишича, ўйиндан сўнг ҳакам дарҳол Ромеродан узр сўраш учун «Леон» клуби автобусидага борган.