АҚШлик Брайан Барберенага қарши кечган ушбу жанг тўлиқ (3 раунд) давом этди ва унда Маҳмуд ҳакамлар қарорига кўра (очколар бўйича) ишончли ғалабага эришди.
Маълумот учун, Маҳмуд шу кунгача UFCда 6 та жанг ўтказган. Бугун у промоушендаги 4-ғалабасини қўлга киритди. Бунгача у иккита жангда имкониятни бой бериб қўйганди.
Маҳмуд Мурадов ғалаба қозонганидан сўнг қуйидаги тарзда ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Мен тайёрман. Балки мен учун ноябрь ойида "Madison Square Garden"да жанг қилиш яхши бўларди. Чунки у ерда менинг мухлисларим кўп, мен уларни яхши кўраман", - деди Мурадов.
Айтганча, ноябрь ойида ушбу аренада UFC 295 турнири ташкил этилади. Ўша турнирнинг марказий жангида Жон Жонс ва Стипе Миочич жанг қилади.