Юнон-рум курашчимиз Жасурбек Ортиқбоев бронза медалига сазовор бўлди. -55 кг вазн тоифасида курашган ўзбекистонлик полвон 3-ўрин учун кечган баҳсда молдовалик Артём Деленауни 6:1 ҳисобида доғда қолдирди.
Шу тариқа, Ортиқбоев кетма-кет иккинчи бор дунё биринчилигида бронза медалига эга чиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бунгача эркин курашчиларимиз ўз иштирокларини медалсиз якунлаганди. Фақатгина Жабраил Шапиев 5-ўринни эгаллаб, Париж-2024 Олимпиадасига йўлланмани қўлга киритганди.