Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазири Кураш бўйича Жаҳон чемпионати ва Халқаро Кураш ассоциациясининг XIX Конгрессида иштирок этиш учун Ҳиндистонга борди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Амалий ташриф давомида Спортни ривожлантириш вазири Адкҳам Икрамов Пуна шаҳрида Халқаро Кураш Ассоциациясининг Ижроия қўмитаси йиғилишида иштирок этди. Хусусан, бугун яъни 24 ноябрдан эътиборан Пунада Кураш бўйича катталар ўртасида XIII жаҳон чемпионати ва Халқаро Кураш ассоциациясининг XIX Конгресси ўз ишини бошлади.
Йиғилишнинг муҳим янгиликлардан бири сифатида Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазири Адкҳам Икрамовнининг Кураш халқаро ташкилотининг биринчи вице-президенти лавозимига сайланиши эътироф этилмоқда
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистоннинг Пуна шаҳрида бошланган кураш бўйича катталар ўртасида XIII Жаҳон чемпионати ва Халқаро Кураш ассоциациясининг XIX конгресси 28 ноябрга қадар давом этади.
Манба: sports.uz