Ярим енгил ва енгил вазнда собиқ UFC чемпиони ирландиялик Конор МакГрегор (22-6) ҳали-ҳануз ким билан жанг қилиши борасида бир тўхтамга келмаган.
Олдинроқ, Конорга The Ultimate Fighter шоуси тугаши биланоқ, собиқ Bellator чемпиони америкалик Майкл Чендлерга (23-8) қарши жанг қилиш таклиф этилганди. Аммо, UFC 291: Poirier vs. Gaethje 2 турниридан сўнг "The Notorious"га Джастин Гейджи (25-4) билан жанг варианти қизиқарлироқ бўлиб туюлмоқда.
Бўлғуси жанги ҳақида МакГрегор ўз фикрларини билдириб ўтди:
"UFC хоҳласа, мен Чендлер билан ҳам жанг қилавераман. Бу борада муаммо умуман йўқ. Аммо, ташкилот энди ушбу жанг қизиқарли ҳисоблашиборасида шубҳаларим мавжуд. Атрофимда бир қатор қизиқарли ва эҳтимолий жанглар шусиз ҳам тиқилиб ётибди. Шу пайтгача мен ташкилот берадиган ҳеч қайси рақибга рад жавобини бермаганман. Ҳеч қачон. Ҳар қанақа рақиб билан ҳам жанг қилавераман!"
Бу фикрларга эса Майкл Чендлер ўзининг кескин фикрлари билан жавоб қайтарди:
"Йигитча... қачонлардир сенинг гапинг ҳақиқатданам қандайдир кучга эга вақтлари эсимда. Ҳақиқатни гапирсангчи?! Қайтишга иштиёқманд руҳиятинг мен билан жангда биринчи раунддаёқ чилпарчин бўлади. Иккинчи беш дақиқаликка келиб эса уйқуга жўнайсан!"