Language:

Поиск

Келесда каратэ бўйича "Keles-Open" ҳалқаро турнири ўтказилди

  • Share this:
post-title

Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 10-11 июнь кунлари Тошкент тумани спорт мактабига қарашли универсал спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Тошкент вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси, Тошкент тумани ҳокимлиги, вилоят каратэ федерацияси ва қатор ҳамкор ташкилотлар кўмагида спортнинг каратэ- wkf тури бўйича "Keles-open" тўртинчи анъанавий халқаро турнири бўлиб ўтди.

photo_2023-06-11_18-54-11
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июлдаги "Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарори ҳамда 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчи ташаббуси ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган мазкур халқаро турнирда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан ҳамда қўшни Қозоғистон ва Тожикистон давлатлардан 5 ёшдан 18 ёшгача бўлган 600 нафардан ортиқ каратэ усталари ғолиблик учун баҳсларда иштирок этишди.
Юқори савияда ташкил этилган мазкур IV-анъанавий мусобақани "KELES- KARATE" спорт клуби раҳбари, мусобақа бош котиби Дилшод Юсупов ва халқаро тоифадаги ҳакам Санжар Мақсудов бошчилигидаги 30 нафар ҳакамлар бошқариб боришди.

photo_2023-06-11_18-54-04
Икки кун давом этган муросасиз беллашувларнинг якуний натижалирга кўра, умумжамоа ҳисобида фахрли биринчи ўринни Тошкент вилояти жамоаси қўлга киритди. Иккинчи ўринни Хоразм вилояти каратэчилари эгаллаган бўлса, учинчи ўринлар Сирдарё ва Наманган вилояти жамоаларига насиб этди.
Барча вазн тоифаларидаги ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланишди.

Bahrom Parpiyev

Bahrom Parpiyev

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Animi autem blanditiis deleniti inventore porro quidem rem suscipit voluptatibus! Aut illum libero, praesentium quis quod rerum sint? Ducimus iure nulla totam!