Италия ички ишлар вазири Маттео Пянтедоси ушбу ташаббус футбол ривожига “катта ҳисса” қўшишини таъкидлади.
Қарор мухлислар томонидан миллатчиликни эслатувчи рамзлардан фойдаланишни тақиқлашни назарда тутади. Бундан ташқари футболчилар 88-рақамли либосларни кийишлари мумкин эмас.
Томошабинларга барча оммавий тадбирларда камситувчи сўзлардан фойдаланиш тақиқланди. Шунингдек, камситиш ҳолатлари юз берса, ўйинларни муддатидан олдин тугатиш бўйича тавсиялар берилди.