Жорий йилнинг 19-30 июнь кунлари Шимолий Македония гандбол бўйича U20 ёш тоифасидаги қизлар ўртасида ташкил этиладиган жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам 5 қитъанинг энг кучли 32 жамоаси орасида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Мазкур дунё биринчилигида қатнашадиган жамоамиз Скопе шаҳрига йўл олди. Эслатиб ўтамиз, жамоамиз 28-феврал – 3-март кунлари Тошкентда ўтган "IHF Trophy" турнирида ғалаба қозониб, жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган эди. "G" квартетидан жой олган қизларимизнинг гуруҳ босқичидаги тақвими қуйидагича:
1-тур: Черногория – Ўзбекистон (19 июнь)
2-тур: Ўзбекистон – Португалия (21 июнь)
3-тур: Гвинея – Ўзбекистон (22 июнь)