Language:

Поиск

Футболдаги жанжалда бир киши ҳаётидан, бошқаси оёғидан айрилди

  • Share this:
post-title

Польшадаги футбол учрашувида ашаддий фанатлар ўртасида катта жанжал келиб чиқди. Бу можаро “Тарновия Тарнув” ва “Уния Тарнув” жамоалари тарафдорлари ўртасида бўлди, деб хаюар тарқатди Sport.pl сайти.

Полиция берган маълумотларга қараганда, тартибсизликларда юз нафарга яқин футбол фанатларини иштирок этган. Улар жанжалда бир бирига нисбатан сигнал ракеталари, петардалар, бейсбол биталари ва ўткир тиғли жимсларни ишлатган.

Жанжал оқибатида 40 ёшли мухлис ўлдирилди. Унинг ўлимига  ўткир тиғли жисм, катта эҳтимол пичоқда етказилган жароҳат сабаб бўлган. Бу мухлис реанимацияга ётқизилди. Бироқ, шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олмади.

Шунингдек, тўполон ва жанжаллар оқибатида яна бир киши оғир жароҳат олиб, оёғидан айрилгани маълум қилинди.

Bahrom Parpiyev

Bahrom Parpiyev

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Animi autem blanditiis deleniti inventore porro quidem rem suscipit voluptatibus! Aut illum libero, praesentium quis quod rerum sint? Ducimus iure nulla totam!