Language:

Поиск

Фарғонада белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон кубоги беллашувлари ўтказилди

  • Share this:
post-title

Жорий йилнинг 8-10 декабрь кунлари Фарғона олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида белбоғли кураш бўйича U-20 ўғил болалар ва қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги беллашувлари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерациясининг йиллик тақвим-режасидан ўрин олган ушбу мусобақада мамлакатамизнинг барча ҳудудларидан 200 нафардан ортиқ ёш полвонлар ғолиблик учун гиламга чиқишди. 
Мусобақанинг биринчи кунида дастлаб тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Мазкур очилиш маросимда Фарғона вилояти Ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Нодирбек Ҳакимов ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси бош котиби Абдихалил Маликовлар иштирок этиб, спортчиларга омад тилашди.
Мусобақа регламентига мувофиқ, ўғил болалар белбоғли курашнинг белбоғли кураш ва эркин йўналишида 11 та вазн тоифасида, қизлар эса белбоғли курашнинг эркин йўналишида 7 та вазн тоифасида куч синашишди. 
Муросасиз ўтган икки кунлик беллашувларнинг якуний натижаларига мувофиқ, қуйдаги полвонлар ўз вазн тоифаларида биринчи ўринни қўлга киритишди.
Ўғил болалар (белбоғли кураш йўналиш)
46 кг. Самандар Бурҳонов (Жиззах), 50 кг. Қосимжон Худойбердиев (Сирдарё), 55 кг. Умарали Акбаралиев (Тошкент в.), 60 кг. Абдумалик Дилшодбеков (Андижон), 65 кг. Камонмирзо Усмоналиев (Наманган), 71 кг. Муҳаммадяҳё Муҳаммадносиров (Фарғона),
77 кг. Сардор Абдумухторов (Фарғона), 83 кг. Диёр Турсунбоев (Наманган), 90 кг. Асадбек Саидакбаров (Тошкент ш.), 100 кг. Ризо Раҳмонов (Тошкент в.), +100 кг. Илёсбек Мирзаҳматов (Тошкент в.).
Қизлар (эркин йўналиш)
44 кг. Молдир Алимбаева (ҚҚР), 48 кг. Ўғилой Турғунпўлатова (Наманган), 52 кг. Камола Орифжонова (Сирдарё), 57 кг. Жулдуз Каразова (ҚҚР), 63 кг. Севинч Шаҳобиддинова (Тошкент в.), 70 кг. Севара Саженова (ҚҚР) , +70 кг. Дурдона Набижонова (Наманган).
Ўғил болалар (эркин йўналиш)
46 кг. Жамолиддин Раҳмоналиев (Андижон), 50 кг. Шаҳриёр Муқимов (Фарғона), 55 кг. Ҳаёт Камолиддинов (Фарғона), 60 кг. Соҳибжон Бойматов (Тошкент ш.), 65 кг. Асадбек Эргашалиев (Тошкент ш.), 71 кг. Камолиддин Қурбоналиев (Андижон), 77 кг. Арслонбой Маткаримов (Фарғона), 83 кг. Улуғбек Руҳиддинов (Наманган), 90 кг. Муҳаммадқодир Ризаев (Фарғона), 100 кг. Бахтиёр Сангиров (Сирдарё), +100 кг. Бобурбек Мадаминов (Фарғона).
Ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан мукофотланишди.

Bahrom Parpiyev

Bahrom Parpiyev

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Animi autem blanditiis deleniti inventore porro quidem rem suscipit voluptatibus! Aut illum libero, praesentium quis quod rerum sint? Ducimus iure nulla totam!