Language:

Поиск

Это′О ва қизи судлашмоқда

  • Share this:
post-title

Самюэль Это′Онинг қизи отасини бир йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилишни талаб қилмоқда. 

2022 йил февраль ойида "Барселона", "Интер" ва Камеруннинг собиқ ҳужумчиси тўрт йиллик суд жараёнидан сўнг Эрика До Росарио Ниевесни ўзининг қизи деб тан олди. Суд Это′Ога ойига 1400 евро миқдорида алимент тўлаш мажбуриятини юклади.

Таъкидланишича, собиқ футболчи бу мажбуриятдан бўйин товлаган - у 5 йил давомида алимент тўламаган. Қизнинг адвокати Фернандо Осунанинг айтишича,Самюэлнинг қарзи 90 минг евро.

"У қизига беш йилдан ортиқ алимент учун қарздор ва адолатни менсимасликда давом этмоқда. Эриканинг молиявий аҳволи жуда ёмон, Это′О эса ҳашаматда яшайди", - деди адвокат "El Diario de Sevilla" нашрига берган интервьюсида.

Эрика До Росарио Ниевес Это′Они бир йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилишни талаб қилмоқда. Иш Мадриддаги суд томонидан кўриб чиқилади.

Bahrom Parpiyev

Bahrom Parpiyev

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Animi autem blanditiis deleniti inventore porro quidem rem suscipit voluptatibus! Aut illum libero, praesentium quis quod rerum sint? Ducimus iure nulla totam!