Ҳамюртимиз турнирнинг узунликка сакраш дастурида янги Ўзбекистон рекордини қайд этди. Айтиш лозим, мазкур рекорд 1985 йилдан бери ўзгармай келаётганди. Анваров эса ушбу тўсиқдан муваффақиятли ўтди.
Бутунжаҳон енгил атлетика федерацияси тақвимидан ўрин олган «бронза» даражасидаги ушбу мусобақада Анваров 8.22 метр натижага эришди. Ушбу кўрсаткич Бухоро спорт мактаби тарбияланувчиси Анваровга мусобақанинг олтин медалини туҳфа қилди.
Ўз навбатида иккинчи ва учинчи ўринлар Куба ҳамда Гонконг терма жамоаси аъзоларига насиб қилди.