Language:

Поиск

ЕЧЛ финали Истанбул ғазнасига камида 75 млн. евро даромад келтиради

  • Share this:
post-title

Англиянинг «Манчестер Сити» ва Италиянинг «Интернационале» жамоалари ғолиблик учун беллашади. 
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, нуфузли футбол баҳси Истанбул ғазнасига 75 миллион евро фойда келтиради. Бу ҳақда Чемпионлар лигасига кўп йиллардан бери ҳомийлик қилиб келаётган MasterCard ширкатининг Туркия ва Озарбайжон бўйича директори Авшар Гюрдал маълум қилган.
Финал муносабати билан 8-11 июнь кунлари Истанбулдаги Еникапи фестиваллар майдонида Чемпионлар фестивали ташкил этилади. Футбол байрами баҳонасида Истанбулга келган шинавандалар тамаддун бешикларидан саналган шаҳардаги обидалар, музейлар, санъат галереялари, маданият марказлари, тарихий бозорлар ва номдор дўконларга ҳам ташриф буюриши кутилмоқда. Бу эса даромад кўрсаткичини янада ошириши мумкин.
Истанбулнинг Башакшеҳир туманида жойлашган Отатурк номидаги стадион 2002 йилда очилган бўлиб, 75 минг мухлисни ўз бағрига сиғдиради. Стадион 2005 йилда ҳам Чемпионлар лигаси финалига мезбонлик қилган.

Bahrom Parpiyev

Bahrom Parpiyev

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Animi autem blanditiis deleniti inventore porro quidem rem suscipit voluptatibus! Aut illum libero, praesentium quis quod rerum sint? Ducimus iure nulla totam!