Дзюдо бўйича Доха шаҳри мезбонлик қилаётган жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида ҳам Ўзбекистон терма жамосининг ғазнаси яна бир медал билан бойиди. -52 кг вазн тоифасида курашган Диёра Келдиёрова кумуш медални қўлга киритди.
Ҳамюртимиз қизиқарли кечган финал беллашувида япониялик Ута Абега имконоятни бой берди. Бу Келдиёрованинг катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида қўлга киритган илк медали ҳисобланади. Шу билан бирга у жаҳон ва Париж-2024 Олимпиадаси учун ҳам қимматли рейтинг очкосини ўз ҳисобига ёзиб қўймоқда.
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг биринчи кунида Дилшодбек Баратов (-60 кг) ҳам терма жамоамиз ҳисобига кумуш медални тақдим қилган эди.
Манба: МОҚ