Сауль “Канело” Aльварес (58-2-2, 39 КО) 6 май куни Мексикада Жон Райдерга (32-5, 18 КО) қарши ўзининг супер ўрта вазндаги тўртта камарини ҳимоя қилади ва кейин яна ярим оғир вазнда (79, 4 кг) Бивол билан реванш жангини ўтказишни хоҳламоқда. Лекин бу сафар россиялик супер ўрта вазн (76,2 кг ) доирасида Aльвареснинг чемпионлик камарлари учун жанг қилишни афзал кўрмоқда.
“Унинг ҳақиқий режалари нима эканлигини билмайман, лекин мен уни кутиб ўтирмайман ва ўз йўлимдан кетаман. Aгар, у хоҳласа, биз реванш жангини ўтказишимиз мумкин, лекин у аллақачон бундай имкониятга эга эди ва у бундан фойдаланмади. Бироқ, бу сафар биз унинг дивизиони, супер ўрта (76.2 кг) вазнда учрашамиз. Жангдан кейин мен ҳеч қандай баҳонага қулоқ солмоқчи эмасман”, - дея қўшимча қилди Бивол.
Эслатиб ўтамиз, Бивол 1-жангда “Канело” устидан ғалаба қозонганди.