Кун дастуридан ўрин олган сўнгги беллашувда Белградда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионати совриндори, Ўзбекистон чемпиони Мадияр Саидраҳимов ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
-92 кг вазндаги ҳамюртимиз мезбонлар вакили Аҳмад Ал-Тайматни мағлуб этди ва олтин медаль учун баҳсни давом эттириш ҳуқуқини қўлга киритди.
Манба: sports.uz