Профессионал бокс бўйича олти вазнда жаҳон чемпиони бўлган филиппинлик Мэнни Пакьяо Қатардаги мундиалда ғолиб чиққан Лионель Мессига ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали табрик жўнатди.
- Месси! Сен учун хурсандман! Буюклик!, - деб ёзди Мэнни Пакьяо.
Лионель Месси бешинчи уринишида жаҳон чемпионлигини қўлга кириьди. Бу соврин аргентиналик юлдузга армон бўлиб келаётганди.
Қатардаги ғалаба орқали Лионель Месси ўзи иштирок этган барча нуфузли мусобақаларда бош совринни қўлга киритган футболчига айланди.
Аргентина терма жамоаси эса, ўз тарихида учунчи бор жаҳон кубогига сазовор бўлди.
Манба: sports.uz