Тошкентда ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик боксчилар иштирокларини якунлашди.
-63,5 кг вазн тоифасида Руслан Абдуллаев мўғулистонлик тажрибали боксчи Чинзориг Батарсухни енгиб, чемпион бўлди.
-71 кг вазнда эса Саиджамшид Жаъфаров қозоғистонлик Асланбек Шимбергеновга ютқазиб, кумуш билан кифояланди.
Шу тариқа 13 вазн тоифасида кечган жангларда Ўзбекистон 5та олтин, 2та кумуш, 2та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.
ЖЧ-2023. Ўзбекистонга медаль келтирган боксчилар:
Олтин
Ҳасанбой Дўсматов (-51 кг)
Абдумалик Ҳалоков (-57 кг)
Руслан Абдуллаев (-63,5 кг)
Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-67 кг)
Баҳодир Жалолов (+92 кг)
Кумуш
Ойбек Жўраев (-54 кг)
Саиджамшид Жаъфаров (-71 кг)
Бронза
Аълохон Абдуллаев (-75 кг)
Лазиз Мулложонов (-91 кг)
4 боксчи Шодиёр Мелиқўзиев (-48 кг), Мужибилло Турсунов (-60 кг), Жасур Йўлдошев (-80кг) ва Шоҳжаҳон Абдуллаев (-86 кг) мусобақани медалсиз якунлашди.
Маълумот учун, турнир чемпионлари — 200 минг, кумуш медал соҳиблари — 100 минг, бронза эгалари 50 минг АҚШ доллари пул мукофоти билан тақдирланишди.