Бокс бўйича ҳаваскорлар ўртасида Осиё чемпиони (2019, 2021), жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳиби (2019) Бобоусмон Батуров (1-0) ўзининг профессионал йўналишдаги иккинчи жангини ўтказади. Ботуров 6 май куни Россиянинг Екатеринбург шаҳрида, RCC компанияси томонидан ўтказиладиган оқшомда мезбонлар вакили Магомеднури Магомедов (1-0) билан, 8 раунд этиб белгиланган баҳсда тўқнаш келади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ботуров ўзининг дебютида россиялик Артём Пугачни очколар ҳисобида мағлуб этган эди.
Манба: sports.uz