Уларнинг жойлашган ўринлари билан танишинг:
Супероғир вазн: Баҳодир Жалолов ўтган ойдаги ўрнига нисбатан 3 поғона юқорилаб, 14-ўринга жойлашди;
Супер ўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Азизбек Абдуғофуров 1 поғона кўтарилди ва 11-ўринга жойлашди; Бектемир Мелиқўзиев эса 26-ўринни банд этди, ўтган ойда у 25-поғонада эди;
Супер ярим ўрта вазн (69,8 кг): Исроил Мадримов доимгидек 8-ўринда;
Ярим ўрта вазн (66,6 кг): Қудратилло Абдуқаҳҳоров ўтган ойдагидан поғона пастлаб 18-ўринга жойлашди; Шаҳрам Ғиёсов 21-ўрин, Ғиёсов ўтган ойда 20-ўринда эди; Жамшидбек Нажмитдинов ўтган ойдаги каби 29-ўринда;
Супер енгил вазн (63,5 кг): Шоҳжаҳон Эргашев 11-ўринда қайд этилди, боксчимиз ўтган ойда 13-ўринни банд этиб турганди, Ботир Аҳмедов 3 поғона юқорилаб 22-ўринга жойлаштирилди;
Биринчи ўта енгил вазн (48,8 кг): Ҳасанбой Дўсматовнинг ўтган ойдаги каби 13-ўринни банд этган.