Якшанба куни аёллар ўртасида старт оладиган "Ролан Гаррос" турнирининг асосий тўр баҳслари қуръа натижалари маълум бўлди.
Унга кўра, турнирнинг биринчи ракеткаси Ига Свёнтек илк учрашувини испаниялик Кристина Букшага қарши ўтказадиган бўлди.
Иккинчи рақамли теннисчи Арина Соболенко эса биринчи даврада украиналик Марта Костюкка қарши кортга чиқади.
Америкалик Жессика Пегула эса ватандоши Даниэль Коллинз билан куч синашса, қозоғистонлик Елена Рибакина саралашдан чиққан теннисчи ёки омадли мағлубга қарши ўйнайди.