38 ёшли форвард Евро-2024 доирасидаги Португалиянинг Лихтенштейнга қарши баҳсида миллий жамоаси сафидаги 197-ўйинини ўтказиб, бу борада жаҳон рекордчиси саналган Кувайт миллий жамоаси форварди Бадр Ал-Мутвага тегишли (196 ўйин) рекордни янгилади.
«Ан-Наср» клуби ва барча жамоадошларимга жаҳон рекордимни бирга нишонлашгани учун раҳмат деб қоламан», - дея ёзади португалиялик юлдуз унга совға қилинган торт билан суратини жойлаб.