Language:

Поиск

Афсуски, чустлик Муроджон Аҳмадалиев чемпионлик камарларидан вақтинча айрилди

  • Share this:
post-title

Бевосита жанг ҳақида гапирадиган бўлсак, наманганлик боксчи иккинчи енгил вазн тоифасида WBA ва IBF чемпионлик камарлари соҳиби (11-1) мақомида чемпионли камари ҳимоя жанги доирасида рингга кўтарилди. Унга филиппинлик Марлон Тапалес (37-3) рақиблиқ қилди. 12 раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди ва ачинарлиси ҳакамларнинг адолатсиз қарорлари билан филиппинлик боксчи ғалаба қозонди. 
Бу Муроджон Аҳмадалиев учун 4-ҳимоя жанги эди ушбу мағлубияти туфайли ўз камарларидан айрилди, эндиликда Тапалес Стивен Фултон - Наоя Иноуэ жанги ғолибига қарши рингга чиқиши мумкин..
mur-ash-hakam.jpg

***
Марлон Тапалес ғалабадан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

- Бу ғалаба мен учун жуда муҳим эди, келажагим учун керакли ғалаба эди. Мен ушбу ғалаба учун жуда қаттиқ меҳнат қилдим. Аҳмадалиев сўнгги раундларда устунликка эришган бўлсада, мен дастлабки раундларни 100 фоиз қўлга киритдим. Дастлабки саккизта раундда устунлик қилдим. Шу сабабли ҳам бугун ҳакамлар мени қўлимни тепага кўтаришди
***
Matchroom Boxing промоутерлик компанияси раҳбари Эдди Хирн ушбу жанг якунига ўзига хос тарзда муносабат билдирди: -Одамлар хафа, мен учун 115:113 ҳисобида Муроджон Аҳмадалиев ғолиб, лекин бу Тапалес учун йирик ғалаба бўлди...

Bahrom Parpiyev

Bahrom Parpiyev

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Animi autem blanditiis deleniti inventore porro quidem rem suscipit voluptatibus! Aut illum libero, praesentium quis quod rerum sint? Ducimus iure nulla totam!