Амстердам суди «Спартак»нинг энг яхши тўпурари Квинси Промесни 1,5 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда NOS телеканали хабар бермоқда.
Прокурор футболчига икки йиллик қамоқ жазосини, жабрланувчига эса 1 миллион евро миқдорида товон пули талаб қилганди. Промес, шунингдек, 2020 йилда 1300 кг дан ортиқ кокаин импортига алоқадорликда гумон қилинмоқда. Айтилишича, у икки партия гиёҳвандлик воситаларига сармоя киритган.
Промес буни рад этмоқда, аммо Голландия Бош прокуратураси футболчи контрабандада етакчи рол ўйнаганини айтмоқда.
Нидерландиялик ҳужумчи ўтган мавсумда «Спартак»нинг энг яхши ўйинчиси деб топилган. 20 та гол билан у РПЛ тўпурарлари рўйхатида иккинчи бўлганди.