Search

Россия ва Беларус спортчилари Осиё ўйинларига расман таклиф этилди

  • Share this:
post-title

Бироқ Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) айни пайтда россиялик ва беларуслик спортчиларни халқаро мусобақаларга қайтариш масаласини миллий қўмиталар билан биргаликда ўрганаётгани боис, ОСА кутишига тўғри келади.

Эслатиб ўтамиз, Россия Украина ҳудудига қўшин киритганидан сўнг, ХОҚ 2022 йил баҳорида россиялик спортчиларни барча халқаро мусобақаларда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилганди.

Ўтган куни, аниқроғи 25 январ куни ХОҚ ўз расмий сайти орқали россиялик ва беларуслик спортчиларни халқаро ареналарга қайтаришга тайёр эканини маълум қилди. Бунинг учун бир қанча талаблар қўйилган. Аввало Олимпия хартиясига тўлиқ риоя қилиш шарт. Қолаверса, бу спортчилар ўз мамлакатлари ёки унинг биронта ташкилотини тақдим этолмайди — фақат нейтрал мақомда қатнашишлари мумкин.

Bahrom Parpiyev

Bahrom Parpiyev

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Animi autem blanditiis deleniti inventore porro quidem rem suscipit voluptatibus! Aut illum libero, praesentium quis quod rerum sint? Ducimus iure nulla totam!