Оқшомнинг марказий жанги супер енгил вазн тоифасида WBC собиқ чемпиони Райан Гарсия ва мексикалик Оскар Дуарте ўртасида кечди.
12 раунд этиб белгиланган жанг 8-раундда якунланди. Унда АҚШ вакили Райан Гарсия рақибини нокаутга учратди.
Шу тариқа, Гарсия фаолиятидаги 25-жангида ўзининг 24-ғалабасини қўлга киритди.