Search

Қибрайда хотира турнири ўтказилди

  • Share this:
post-title

Жорий йилнинг 10 июнь куни Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги "Азия электр-энергия юксалиш" маъсулияти чекланган жамиятида мазкур МЧЖ асосчиси Эгамберган ота Бекчонов хотирасига бағишланган турнир ташкил этилди.
Асли Хоразм вилоятининг Урганч тумани Чекка шоликор қишлоғидан бўлган Эгамберган ота турмуш ўртоғи Ёқутжон опа билан 60 йилдан ортиқ бир ёстиққа бош қўйиб, 9 та фарзандини тўғри тарбиялаб, ўқимишли, илм-маърифатли қилиб камолга етказишди. Ибратли турмуш кечирган ушбу оила узоқ йиллар аҳил-иноқ ҳаёт кечирди. Эгамберган ота темирчилик ва чорвачилик соҳаларида ҳалол меҳнати билан ҳурмат-эътибор топган ва ҳамиша элда азиз инсонлар, намунали оилалардан бўлишган.
Эгамберган Бекчоновнинг фарзанди, "Азия элект-энергия юксалиш" МЧЖ раҳбари Бекназар Бекчонов ташаббуси билан ташкил этилган турнирда ушбу корхонанинг 60 нафар ишчи-ходимлари ўртасида
шахмат-шашка, 100 метрга югуриш, турникда тортилиш, тош кўтариш, армрестлинг, халқада машқ бажариш ва кураш бўйича мусобақалар бўлиб ўтди. Қизиқарли ва муросасиз ўтган беллашувларда Мавлуда Аҳмедова, Раҳима Азимова, Охунжон Раҳмонқулов, Азиз Хожиев, Ойбек Кистабоев, Бахтиёр Абдуллаев сингари ишчи-ходимлари юқори натижалар қайд этиб, корхона раҳбари томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланишди. Шунингдек, турли номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланиб, муносиб тақдирланишди.
Тадбирда Эгамберган отанинг фарзандлари, яқинлари ва кенг жамоатчилик иштирок этди. 

гнлнгл

гдшгш

 

нгнлн

керке_1

еноен

Bahrom Parpiyev

Bahrom Parpiyev

Lorem ipsum dolor sit amet, consectetur adipisicing elit. Animi autem blanditiis deleniti inventore porro quidem rem suscipit voluptatibus! Aut illum libero, praesentium quis quod rerum sint? Ducimus iure nulla totam!