Килиан Мбаппе янги жамоасидан олган бонусларнинг бир қанча қисмини ПСЖга тўлаши мумкин. "The Athletic" нашрининг хабар беришича, парижликлар агар Мбаппе ушбу ёзда жамоани эркин агент мақомида тарк этса, йўқотишларнинг бир қисмини тўлдиришини кутмоқда. ПСЖ форвард билан келишувга эришмоқчи.
Аввалроқ, Мбаппе 80 миллион еврлик содиқлик бонусидан бош тортганди. Футболчи учун курашда Мадриднинг "Реал" клуби асосий даъвогар бўлиб турибди.