Унга кўра, Франция пойтахтидаги ўйинларда аёллар ўртасида 235 та медаллар жамланмаси ўйналади. Бу Токио-2020дан 8 тага кўп. Бундан ташқари, ўйинларда камида 1859 нафар спортчи иштирок этади, бу эса Токио-2020дан 77 тага кўп деганидир.
Париж-2024 да иштирокчилар сони ортади, шунингдек, оғир ногиронлиги бўлган спортчилар учун кўпроқ мусобақалар ўтказилади.
Париж-2024 Паралимпия ўйинларида жами 4400 нафардан ортиқ бўлмаган спортчи иштирок этади, улар спортнинг 22 тури бўйича 549 медал учун кураш олиб боради.
Аёллар учун кўпроқ медал жамғармаларидан ташқари, камида 1859 спортчи қатнашади, бу Токиодагидан 77 тага кўп. 2024 йилги ўйинларда иштирок этувчи аёлларнинг умумий сони кўпайиши мумкин, чунки 339 та аралаш квоталар ажратилган.
Халқаро Паралимпия қўмитаси аъзоларининг оғир турдаги ногиронлиги бўлган спортчилар учун рақобат имкониятларини кенгайтириш бўйича саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаган ҳолда, бочча бўйича медаллар сони 7 тадан (Токиода) 11 тагача оширилади. Дзюдо ва эшкак эшиш бўйича оғир ногиронлиги бўлган спортчиларга бериладиган медаллар сони ҳам ортади.
Халқаро Паралимпия қўмитаси барча бешта жамоавий спорт турлари бўйича мусобақа форматини стандартлаштирди. Энди барча жамоавий мусобақаларда 8 та жамоа иштирок этади.
Токиодаги муваффақиятли дебютдан сўнг бадминтон бўйича 16 та медаль жамғармаси бўлади, бу Токио-2020дагидан 2 тага кўп.
Пара таэквондо бўйича медаллар сони 6 тадан 10 тага кўпаяди, шунингдек, иштирокчилар сони 66 фоизга ортади.
Боччада эркаклар ва аёллар учун 4 турдаги, шунингдек, 3 та аралаш дастур бўлади. Илгари фақат аралаш ёки очиқ мусобақалар ўтказиларди.
Рио-де-Жанейродаги ўйинларда илк бор иштирок этган пара каноэ ва пара триатлон спорт турлари бўйича медаллар сони мос равишда 10 ва 11 тага оширилади.
Пара енгил атлетика ва пара сузишда медаллар сони мос равишда 3 ва 5 тага камаяди. Шунингдек ушбу спорт турлари бўйича иштирокчилар сони ҳам қисқаради.
Айтиш керакки, медаллар жамланмаси Халқаро Паралимпия қўмитасининг Ижроия кенгаши томонидан Париждаги Паралимпия ўйинлари учун спортчилар квоталари маъқулланганидан кейин расман тасдиқланади.
Манба: sports.uz