Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида пара енгил атлетика бўйича анъанавий Fazza Гран-при турнири старт олди.
Биз учун аҳамиятлиси, мусобақанинг илк кунида 5 нафар ҳамюртимиз совриндорлар сафидан жой олди.
Ядро улоқтириш F54 (аёллар)
Нурхон Қурбонова – олтин
Узунликка сакраш Т13 (эркаклар)
Дониёр Ахмедов – олтин
100 м. югуриш Т11 (аёллар)
Асила Мирзаёрова – бронза
Ядро улоқтириш F57 (эркаклар)
Ёрқинбек Одилов – кумуш
400 м. югуриш Т36 (эркаклар)
Иззат Турғунов – кумуш
Шуни қайд этиш лозимки, аксарият спортчиларимиз ушбу мусобақада ўзларини янги йўналишларда синовдан ўтказишмоқда ва юқори натижалар қайд этишмоқда.
Манба: sports.uz